Санчо ортга қайтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Боруссия» (Дортмунд) жамоаси яна бир бор Жейдон Санчони қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда нашр BILD хабар берди.

Манба маълумотига кўра, агар немис клуби Санчо билан шартнома имзолашга қарор қилса, унга жиддий молиявий имтиёзлардан воз кечишга тўғри келади. Хусусан, футболчи подъем пулларисиз ўйнашга ва маошининг катта қисми майдондаги самарадорлигига боғлиқ бўлишига рози бўлиши керак бўлади.

Шу билан бирга, «Боруссия» раҳбарияти Санчонинг жисмоний ҳолати юзасидан ҳамон шубҳада. Шу сабабли, ҳозирча уни қайтариш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда 26 ёшли англиялик вингер «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган ва ҳозирда эркин агент сифатида клубсиз қолмоқда. У 2021 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» таркибида 83 ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!