Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Санчонинг Мадридга трансфери нега барбод бўлди?

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Иш охирига етмай қолди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчо ўтган ёзда Испания чемпионатига йўл олиши мумкин эди. Унга жиддий қизиқиш билдирган клублардан бири Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бўлган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилган.

Журналист маълумотига кўра, англиялик вингернинг трансфери молиявий шартлар бўйича келишувга эришилмагани сабабли амалга ошмай қолган.

Ҳозирги пайтда 26 ёшли футболчи эркин агент сифатида қолмоқда, яъни ҳеч қайси жамоа билан шартномаси йўқ. Унинг сўнгги клуби «Манчестер Юнайтед» эди. Transfermarkt портали мутахассислари Санчонинг бозор қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ