"Сандерленд"га янги ҳужумчи келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Индепендьенте дель Валье» клуби ҳужумчиси Хуан Ангуло Англиянинг юқори дивизионига йўл олди. 18 ёшли эквадорлик форвард эндиликда «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилади. 

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Томонлар узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаган, аммо келишувнинг молиявий ва бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган. 

Шу билан бирга, Transfermarkt портали маълумотига кўра, трансфер қиймати 5,85 миллион еврони ташкил этган. «Қора мушуклар» Ангуло билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузган.

Жорий мавсум Эквадор чемпионати доирасида Хуан Ангуло 15 та учрашувда майдонга тушиб, олти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Англия премьер-лигасида икки тур якунига кўра «Сандерленд» уч очко жамғариб, турнир жадвалида 11-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!