Санжар кучини Олимпиадага сақлаб қўйди
Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган ярим финал баҳсларининг -91 кг вазн тоифасида юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов ҳам ўз жангини ўтказди. У Янги Зеландия вакили Давид Никага қарши рингга кўтарилди.
Турсунов чорак финалда Тоуфан Шарифини мағлуб этиб, ярим финал босқичига йўл олиш баробарида Токио Олимпиадасига ҳам лицензияни қўлга киритганди.
Жангда гарчи рақиб бўй жиҳатидан анчагина устунликка эга бўлсада, Санжар биринчи раундда фаол ҳаракат қилди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Икикнчи раундда рақиб бир қатор аниқ зарбалар йўллашга эришди. Учинчи раунд ҳам зарбалар алмашинуви билан ўтди. Лекин янги зеландиялик боксчи бўй жиҳатидан устунлиги эвазига кўпроқ аниқлик кўрсатди. Якунда, Давид Ника ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Энди у ҳал қилувчи босқичда қозоғистонлик жуда тажрибали Василий Левит билан чемпионлик учун баҳс юритади.
Фикрлар