Санжар Кувайтдан қуруқ қайтмади
Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев Кувайтда ўтказилган "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнир бош совринини қўлга киритди.
Мусобақада учинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз финалга бўлган учрашувларда ҳиндистонлик Арян Говеасни 7-5, 6-0, нидерландиялик Пол Монтебанни 6-0, 6-3, франциялик Ронан Жанкурни 6-4, 6-2, испаниялик Давид Перес Санцни 6-3, 6-4 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.
Бош соврин учун ўтказилган беллашувда Санжар россиялик Евгений Карловский билан куч синашди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган ҳамюртимиз 6:2, 7:6 ҳисобида ғолиб чиқиб, бош совринни қўлга киритди.
Бу Санжар Файзиевнинг жорий мавсумдаги иккинчи соврини бўлди. Аввал ҳамюртимиз Қозоғистондаги мусобақада ҳам барча рақибларини мағлуб этган эди.
Фикрлар