Сардор бир ойга сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ньюкасл” сардори  Дэн Бёрн тўпиғидан олган жароҳати сабаб тахминан бир ой футбол ўйнай олмайди.

34 ёшли Бёрн Бруно Гимарайнш "Арсенал"га кетганидан кейин “Ньюкасл”нинг янги капитани этиб тайинланган эди. Бироқ якшанба куни Премьер-лигада “Ливерпуль”га қарши ўйинда (2:2) унинг номи қайдномага киритилмагани кутилмаган ҳолат сифатида баҳоланди.

Маълум бўлишича, Англия терма жамоаси ҳимоячиси ўтган ҳафтада “Ньюкасл” машғулотларидан бирида тўпиғидан жароҳат олган. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Бёрннинг жароҳати жиддий деб ҳисобланмаяпти. Аммо Дэн “Ньюкасл”нинг навбатдаги  тўрт ёки бешта ўйинини ўтказиб юборади.

У мавсумдаги биринчи халқаро танаффус вақтида — сентябрь охири ёки октябрь бошларида сафга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!