Саудия Арабистон: Дўстлик ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича "Жаҳон чемпионати-2026" олдидан Саудия Арабистони ва Сенегал  миллий терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Беллашув АҚШнинг Техас штати, Сан-Антонио шаҳрида жойлашган "Тойота фильд" стадионида ўтказилди. Учрашувга америкалик ҳакам Виктор Ривас бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати хизмат кўрсатди. 90 дақиқа давомида томошабинлар гол кўриш имконига эга бўлмади — ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. 84-дақиқада сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилди.

Маълумот учун, "Жаҳон чемпионати-2026" 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудида ўтказилади. Саудия Арабистони терма жамоаси "H" гуруҳига тушган бўлиб, у ерда Испания, Кабо-Верде ва Уругвайга қарши майдонга чиқади. Сенегал esa "I" гуруҳида Франция, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!