"Сельта" "Барселона" мураббийига "кўз олайтираяпти"

Европа Лигасида муваффқиятли иштирок этаётган Испаниянинг “Сельта” “Барселона” клуби  мураббийи  Хуан Карлос Унсуэни ўз томонига оғдириб олишни мўлжжаламоқда.

Cadena Ser нашри тарқатаётган хабарга қараганда, виголиклар 50 ёшли мутахассисни кейинги мавсумда “Валенсия”ни бошқариши кутилаётган Эдуардо Бериссога муносиб ўринбосар сифатида мўлжалламоқда.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ, клубнинг бир қатор етакчи футболчилари айнан Унсуэнинг жамоа бош мураббий бўлишини ёқлаб раҳбариятга мурожаат қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!