Сен барибир кетасан!

“Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви бош мураббийликка италиялик мураббий Антонио Контени олиб келганида унинг олдига чемпионлик учун курашишга қодир жамоа шакллантириш вазифасини қўйган эди.

Конте бу ишни уддалай олмади. Тажрибали мутахассис ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Бироқ, Daily Mail нашри Антонио Конте мавсум якунлангунга қадар истеъфога чиқарилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб хўжайини Даниэль Леви агар жамоа кучли тўртликка кира олмай қолишни ҳис қилса, дарров бош мураббийни алмаштиради.

Агар иш шу даражага етиб борса, Антонио Конте ўрнини Луис Энрике ёки Маурисио Почеттино эгаллаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!