Сен биз билан узоқ муддат қоласан!
Қарор қатъий
«Ливерпуль» 18 ёшли ярим ҳимоячи-вингер Рио Нгумоа билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Football Insider манбаси.
Нашр манбаларига кўра, ёш футболчи жамоадаги ҳолатидан мамнун ва амалдаги келишувни узайтиришга қизиқиш билдирган. Ҳозирги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Рио Нгумоа атрофидаги вазиятни «Бавария» ва «Арсенал» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Шунга қарамай, ҳам футболчининг ўзи, ҳам мерсисайдликлар раҳбарияти ҳамкорликни давом эттириш тарафдори.
«Ливерпуль» раҳбарияти Нгумоани клубнинг узоқ муддатли лойиҳасининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда ва янги шартнома бўйича келишувга эришиш имкониятларини ижобий баҳоламоқда.
Нгумоа 2024 йили «Челси» таркибидан «Ливерпуль»га ўтган. Жорий мавсумда у Андони Ираола қўл остида сезиларли ривожланишга эришди ва Англия миллий жамоаси сафида дебют қилди.
Ҳужум чизиғидаги кучли рақобатга қарамасдан, футболчининг ўзи «Ливерпуль»га ўтишни карьерасида тўғри қадам деб ҳисобламоқда.
Изоҳлар (0)