Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Сен ПСЖ ва "Реал"га қарши ўйнамайсан!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Қарор қатъий

Каталониянинг «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг яқин вақт ичида майдонга қайтолмайди. Бу ҳақда испаниялик журналистлар Diario As нашри орқали хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Нидерландия терма жамоаси аъзоси олган жароҳатидан тўлиқ тикланмаган. Шу боис у камида 1 ноябргача майдонга тушмайди. Натижада Де Йонг 25 октябр куни бўлиб ўтадиган Испания чемпионати доирасидаги мадридлик «Реал»га қарши учрашувни, шунингдек, 20 октябрга белгиланган Чемпионлар лигаси асосий босқичидаги ПСЖга қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати давомида Де Йонг ўнг тиззасини шикастлаб олган эди. Шу сабабли у жорий мавсумда ҳалигача бирорта расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ. Илгарироқ оммавий ахборот воситалари футболчи октябр ойи бошида жамоа билан умумий машғулотларга қайтиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ