Сердар Азмун Европа лигасида қатнаша олмайди

Ёзда "Рома"га кўчиб ўтган эронлик ҳужумчи Сердар Азмун жамоа сафида Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда "Roma Press" хабар бермоқда.

Рим клуби Расмус Кристенсенни ҳам еврокубоклар учун аризага киритмаган. Бунга "бўрилар"нинг трансфер ойнасидаги маълум бир сарф-харажатлар билан боғлиқ молиявий фейр-плей қоидалари туфайли қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Рим клуби Сердарни "Байер"дан 2023/2024 йилги мавсум охиригача ижарага олган эди.

Жозе Моуриньо шогирдлари навбатдаги ўйинни 17-сентябрь, якшанба куни “Эмполи”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!