Серена Уильямс опасини хафа қилди

Лексингтон шаҳрида давом этаётган мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик опа-сингил теннисчилар – Винус ва Серена Уильямслар ўзаро рақобатлашди.

Чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда Серена опасини уч сетда 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "Top Seed Open" турнирининг 1/4 финал босқичида Серена ҳамюрти Шелби Рожерс ёки канадалик Лейла Фернандес билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар