Сергей Фомин чорак финалда
Ads
Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган "Фьючерс" мусобақасининг иккинчи даврасида Сергей Фомин кортга чиқди.
 
Сергей чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда япониялик Рёта Танума билан рақобатлашди. Теннисчимиз устунлигида ўтган ўйинда 6:1, 6:4 ҳисобида қайд этилди.
 
Шу тариқа чорак финалга йўл олган С.Фомин, энди япониялик Имаи Синтаро билан ярим финал учун куч синашади.