Сергей ва Санжар бугун кортга тушади

Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида "Фьючерс" мусобақасида бугун иккинчи кунги баҳсларга старт берилади.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев ва Сергей Фомин ҳимоя қилаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Асосий тўр баҳсларининг илк босқичида Сергей канадалик Келси Стивенсонга қарши кортга чиқса, Санжар италиялик Эмилиано Мажиолини синовдан ўтказади.
 
Санжар ва Эмилиано учрашуви Тошкент вақти билан 13:00дан сўнг бошланади, Сергей ва Келси эса котга 12:15дан сўнг тушади. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!