Сергей ва Санжар Таиландда ўйнайди
Zohir2018
Уларга омад тилаймиз
Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида "Фьючерс" мусобақасига старт берилди.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев ва Сергей Фомин ҳимоя қилмоқда.
Қуръа натижасига кўра, Сергей илк даврада канадалик Келси Стивенсонга қарши кортга чиқса, Санжар италиялик Эмилиано Мажиолини синовдан ўтказади. Мазкур учрашув эртага, 30 июль куни бўлиб ўтади.


Изоҳлар (0)