Серроне: Конордан кўра яхшироқман
UFCнинг яримўрта вазн тоифасида жанг қилувчи аъзоси Дональд Серроне Конор Макгрегордан устунлигига ишонч билдирди.
"Ўзимни жангчи сифатида яхши ҳис қиляпманми? Албатта, мен ўзимни катта жангларда бўлганидек ҳис қиляпман. Мен бундай ҳолатни кўп бора бошимдан ўтказганман.
Бу менинг ММАдаги 51-жангим бўлади. Мен буни барчадан кўра, кўпроқ амалга оширдим," - деди Серроне.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Серроне ўртасидаги жанг УФC 246 доирасида 18 январь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар