Сервер Ибрагимов - кумуш медал соҳиби!
Ali Ahmadxo’jayev
Бу унинг Паралимпиядаги иккинчи медал бўлди
Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди.
Эътиборлиси ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов энг ёши катта ўзбекистонлик спортчи ҳисобланади. Бу унинг фаолиятида Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медал бўлди.


Изоҳлар (0)