Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Серхио Рамос: Ғалабалардан чарчамайман

Изоҳлар: 0

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос УЕФА Суперкубогида “Манчестер Юнайтед” (2:1) жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал” ўтган мавсум деярли барча ўйинларда ғалаба қозонди. Соврин ютиш бу янги мавсумни бошлашнинг энг яхши усули.

Гарчи менда ҳавас қиларли даражада совринлар коллекцияси бор бўлсада, мен ҳеч қачон ғалаба қозонишдан чарчамайман”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кечаги ғалабадан сўнг кетма-кет иккинчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ