Серхио Рамос кутилмаган катта клубдан таклиф олди

  • 27 декабря, 2024, 09:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзда “Севилья” билан хайрлашганидан бери ўзига бошқа жамоа қидираётган Серхио Рамос ҳали ҳам ўзига иш топгани йўқ.

Tecno

38 ёшли марказий ҳимоячи бир неча клублар билан музокара олиб борди. Яқинда “Бока Хуниорс” таклифини рад этди.

Рамос “Реал”дан ўзини жамоага қайтаришни ҳам сўради. Бироқ Флорентино Перес жамоанинг собиқ сардори илтимосини қабул қилмади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Бразилиянинг “Крузейро” клуби хўжайини Педро Лоуренс Серхио Рамосни ўз жамоасига таклиф қилди.

- Агар Серхио “Крузейро” талаблари остида жамоага қўшилишни истаса, у билан музокараларга тайёрмиз. Биз тажрибали марказий ҳимоячи олмоқчимиз ва шу боис ҳам Рамос жамоамизга келиши керак, - деди Педро Лоуренс.

Серхио Рамос яқин ўтмишнинг энг зўр ҳимоячиларидан бўлган. Фаолияти давомида клублар миқёсида “Севилья”, “Реал” ва “Пари Сен-Жерменда” ўйнаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию