Сеск Фабрегасга Англиянинг кутилмаган жамоасидан иш чиқди
«Астон Вилла» клуби жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини лавозимидан озод этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, инглиз клуби испаниялик мутахассис билан ҳамкорликни якунлаши мумкин. Бунга сабаб сифатида АПЛнинг янги мавсумида «Астон Вилла»нинг омадсиз старт олгани кўрсатилмоқда – «шерлар» турнир жадвалида паст поғоналарда жойлашган.
Хабарда таъкидланишича, Эмерига эҳтимолий ворис сифатида Сеск Фабрегас номзоди кўриб чиқилмоқда. Англия клуби раҳбарияти «Комо» жамоасида Фабрегас мураббий сифатида амалга оширган ишидан жиддий таассурот олган.

Фикрлар