Шакур Стивенсон кутилмаган қарор қабул қилди
Енгил вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Шакур Стивенсон(21-0, 10 КО) кутилмаганда профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
“Мен расман боксдаги фаолиятини якунлайман. Мен доимо спорт залида бўламан, ўз маҳоратимни ошираман, келажак авлоднинг буюк бўлиб етишишига ва уларнинг орзулари сари қадам ташлашига ёрдам бераман", – деб ёзди Стивенсон X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Мағлубиятга учрамаган боксчининг бундай қарорига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Стивенсон 17 ноябрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган Top Rank оқшомининг асосий бахсида ўзининг сўнгги чиқишини намойиш этган эди. Америкалик жуда зерикарли кечган тўқнашувда доминиканлик Эдвин де лос Сантосни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди.
Фикрлар