Шахмат бўйича мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионати учун саралаш мусобақаси ўтказилади

Шу йилнинг, 4–6 март кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионати учун саралаш мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа 2026 йилда мактаб жамоалари ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этувчи жамоани аниқлаш ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида шахматни янада оммалаштириш мақсадида ўтказилади.

Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни эгаллаган жамоа 2026 йилги мактаб жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!