Шайхлар ФИФАни ҳам “қўлга оляпти”
Саудия Арабистонининг “Aramco” давлат нефть компанияси Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФАнинг йирик ҳомийсига айланади. Бу ҳақда Times нашри хабар берди.
Бу компания Саудия Арабистони 2034 йили бўладиган жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун ягона даъвогарга айланганидан кейин халқаро ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, ҳамкорлик 2034 йилгача давом этади. Мутахассислар ҳамкорлик учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилганини таъкидлаяпти.
Ўтган йилнинг май ойида”Saudi Aramco” 2,43 триллион доллар капитал билан дунёнинг энг қиммат нефть компанияси, деб эътироф этилганди.
Фикрлар