Шер Мамазулуновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Юртимизнинг энг кўзга кўринган К-1 усталаридан бири Шер Мамазулунов навбатдаги жангини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

У RCC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган нуфузли жанг кечасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби Беларусь вакили Микита Шостак бўлади. Мазкур жанг 84 кг вазн тоифасида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз сўнги жангини “Toshkent Open” турнири доирасида ўтказган ва унга туркиялик Батухан Демир рақиблик қилганди. Мамазулунов ушбу жангни муддатидан аввал техник нокаут билан ўз фойдасига ҳал қилган.

шос

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!