ШҲТга аъзо давлатларнинг машҳур спортчилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан фотогалерея

Маълумки, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Самарқанд саммитидан аввал ташкилот фаолияти доирасида биринчи бор “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳасига асос солинди.

Бугун ушбу тадбир доирасида “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда пара каноэ бўйича жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева, бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Баҳодир Жалолов, эркин кураш бўйича Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони россиялик Абдулрашид Садуллаев, бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори қозоғистонлик Камшибек Конкабаев, бокс бўйича 2 карра Осиё чемпионати совриндори тожикистонлик Шоира Зулқайнарова, оғир атлетика бўйича Бирмингем-2022 Ҳамдўстлик ўйинлари ғолиби покистонлик Муҳаммад Нуҳ, ўқ отиш спорти бўйича халқаро мусобақалар ғолиби қирғизистонлик Рамазон Қодирбеков иштирок этди. 

Матбуот анжумани давомида спортчилар оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Қуйида ушбу матбуот анжуманидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, эртага “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳаси доирасида пойтахтимизда жойлашган “Миллий боғ”да машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ва махсус флешмоб ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!