"Шифокорлар қўлидан келганини қилмоқда" - Зверев жароҳати жиддий эканини маълум қилди

Жаҳон тасниф жадвалининг 3-рақамли теннисчиси Александр Зверев "Ролан Гаррос" ярим финалидан ўрин олган Надалга қарши баҳсдаги жароҳати ҳақида маълумот берди:

"Бугун мен учун жуда оғир кун бўлди. Жароҳат олгунимча барчаси фантастик темпда кетаётганди. Кўринишидан, анчагача кортга қайта олмайман. Аммо шифокорлар қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда. Батафсилроқ маълумотни эртага тақдим этамиз.

Рафани Франция очиқ чемпионатидаги 14-финали билан табриклайман. Умид қиламанки, у бошлаган ишини охирига етказади ва тарих ярата олади",-деди Зверев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, германиялик ракетка устаси 2 сетнинг 13-гэймида оёғидан жиддий жароҳат олиб, майдонни қўлтиқ таёқда тарк этишга мажбур бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!