Шоҳжаҳон Эргашевни табриклаймиз!
Ads

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО11) бугун ўзининг 25 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан  SPORTS.uz интернет-ахборот портали спортчимизни ушбу айём билан муборакбод этади ва унга соғлик ва спортдаги фаолиятида янада улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз профессионал рингда 11 та жанг ўтказиб, барчасини нокаут билан якунлаган. Нокаутчи боксчимиз 11 ноябрь куни АҚШда фаолиятини бошлаган эди, океанортидаги илк жангида мезбон боксчи Маркус Хавторнни (5-7-0) иккинчи раундда техник нокаутга учратган.

Энди у навбатдаги жангини 12 январь куни Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида америкалик енгилмас Сони Фредриксонга қарши ўтказади.

Минбар

Барча блоглар