Шомуродов бугун Дзюба билан куч синашади

Россия премьер-лигасининг коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганидан хабарингиз бор. Sports.ru сайти ва МегаФон компаниялари ўзаро ҳамкорликда РПЛ жамоалари етакчилари иштирокида «PES 2020» футбол симуляторида киберфутбол бўйича “Энг тезкор лига” мусобақасини ўтказмоқда.

Чемпионатда “Ростов” номидан ҳамюртимиз Элдор Шомуродов иштирок этаётганини алоҳида эътироф этишимиз лозим. Ҳамюртимиз бугун “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбага қарши навбатдаги тур ўйинини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Қайд этиш лозимки, Дзюба ва Шомуродов айни пайтда премьер-лига тўпурарлар пойгасида ҳам 1- ва 2-ўринларни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!