Шомуродов майдонга қайтмоқда
Россия оммавий ахборот воситалари премьер-лиганинг 27 июнга белгиланган 24-тури доирасида “Арсенал”га қарши учрашувда “Ростов” асосий таркиб футболчилари билан иштирок этиши ҳақида хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга қараганда, шу куни жамоа бош мураббийи Валерий Карпин коронавирус аниқланган олти нафар футболчидан ташқари асосий таркибнинг қолган ўйинчиларини майдонга тушириши мумкин.
Айни пайтда футболчилар белгиланган тартибда карантинни ўтамоқда.
Ўз навбатида, ростовликларнинг меҳмони бўладиган “Арсенал” футболчилари ҳам коронаврусга тест топширди ва барча тестлар манфий натижани кўрсатди.
Фикрлар