Шомуродов миллионерга айланади...

“Женоа” ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни “Ростов”дан трансфер қилганини расман эълон қилди. Битим 2024 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Элдорнинг дебют учрашуви А Сериянинг 4-туридан ўрин олган “Верона” жамоасига қарши ўтказилиши кутилмоқда.  Ушбу баҳс 19 октябрь куни Верона шаҳрида бўлади.

Бу трансфер кучли ҳужумчини қўлга киритган “Женоа”, 300 минг еврога олган футболчисини 9 миллионга сотган “Ростов”, ўз мақсадини амалга ошира олган Шомуродов ва ушбу трансферлар бошида турган ProSports Management компанияси учун ҳам муваффақиятли якунланган иш бўлди. Томонларнинг бари ниятига етди.

Трансфер бозорида ҳамюртимизнинг манфаатларини ҳимоя қилган ProSports Management компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

1601875303_ejwgbprwkaicb24

- Биз 2017 йили Элдор билан ҳамкорликни бошлаганимизда, бу йигит айнан Европа футболига мос эканини тушуниб етганмиз. Унинг кучли жиҳатлари дарров кўзга ташланган эди. У бизга Европага ўтишини таъминлашни вазифа қилиб қўйди. Биз шунга яраша стратегия ишлаб чиқдик ва унинг талабини икки босқичда амалга оширишга қарор қилдик. Аввалига, у ўзини Россия чемпионатида кўрсатиши лозим эди.  Кейин Европага йўл очиларди. Мана у ҳаммасини аъло даражада уддалади.

Яна бир муҳим жиҳат. Элдор Осиёдан бўлаётган ўта манфаатли таклифларга қарамай, Европани танлади. Осиёда унинг номи машҳур, мавқеи баланд. Исталган пайтда Қатар, Саудия Арабистони ёки Хитой клублари Элдорни олишга тайёр турганди. Лекин Шомуродов ўз мақсади йўлида чалғимасдан, сўнгги уч йил давомида фақат Европага кетиш учун меҳнат қилди ва бу амалга ошди, - деди Қаҳҳор Мўминов.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши оддий ўзбек футболчисининг ҳам Европа кучли чемпионатларида ўйнаш имконияти борлигига яққол исбот бўла олади. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйишга чўчиб турган ёш футболчиларимиз учун Жарқўрғонда туғилган Элдорнинг уйидан 6,5 минг километр олисда жойлашган Генуя шаҳридаги Италиянинг энг қадимги жамоасидан таклиф олишидан ёрқинроқ ўрнак бўлмаса керак...

Шомуродовнинг фаолиятига  назар солсак, фақат ўсишни кўрамиз. Аввал “Машъал”да ўзини кўрсатган ҳужумчи, кейинчалик мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан “Бунёдкор”га, орадан икки йил вақт ўтиб, Россия премьер-лигаси вакили “Ростов”га кўчиб ўтди. Мана энди уни юксак марра ва янги синов – Италия чемпионати кутиб турибди. Бу юксалиш фақат меҳнат билан бўлганини тан олишимиз даркор.

Элдор Шомуродов бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси мақомига эришди. Гарчи трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Элдорнинг нархини 6,5 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, амалда “Женоа” ростовликларга 7,5 миллион евро тўлагани ва яна 1,5 миллион евро бонус бериши, бундан ташқари, Элдорнинг кейинги трансферидан 15 фоиз миқдорида улуш ажратишга ваъда қилди.

1601551049_shoma

Маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродовнинг йиллик маоши ҳам сезиларли даражада ошган. Аввалига, футболчимиз йилига 600-700 минг евро миқдорида маош олиши айтилган эди. Бироқ, хориж сайтларининг хабар тарқатишича, шартнома имзолангач, италияликлар Элдорга йилига бир миллион евро тўлаши маълум бўлди.  

Дарвоқе, миллион евролик йиллик маош “кўҳна қитъа” футболи учун у қадар катта маблағ эмас. Биз эса, Элдор Шомуродов тимсолида ўзбек футболчилар ундан ҳам ортиғига лойиқ бўлишини хоҳлаймиз ва шунга умид қиламиз. Қолаверса, “Женоа” жамоаси Шомуродовнинг янада юксалиши учун яна бир поғона бўлиб қолиши тарафдоримиз. Зеро, Элдор бундан ҳам юксак марраларга муносиб.

Шомуродовдан Роналду билан рақобатга қодирлигини сўрашди. Жавоб оригинал бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
06/10/2020 09:26
Кистасидаги пулни сананглар энди. Одам бумайсила