Шомуродов: Уни "Реал" кузатяпти!
Шомуродов янги юлдуз ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Россия миллий терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан кейин ушбу мамлакат футболига оид фирк-мулоҳазаларини билдирди.
Маълумки, Элдорнинг кучли форвард бўлиб етишишида Росия Премьер-лигасидаги фаолиятининг таъсири катта. Ўзбекистонда "Машъал" ва "Бунёдкор"да тўп тепганидан кейин 2017 йили иқтидорли ўйинчи сифатида Россиянинг "Ростов" клубига кўчиб ўтганди. Бу ерда унга ҳозир Россия терма жамоасини бошқараётган Валерий Карпин мураббийлик қилган ва ҳужумчининг янги қирраларини очганди. Хусусан, 2020 йилнинг кузида бу мутахассис жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва тўпурарига айланган Элдор Шомуродовнинг Италияга кетишини қўллаб-қувватлаган. Гарчи жамоанинг ўзбек ҳужумчиси хизматларига эҳтиёжи катта бўлса-да, Карпин Элдорни "Женоа"га қўйиб юборган.
Шомуродов журналистлар билан суҳбатда ҳозир ҳам Россия футболидан яхшига хабардор эканини таъкидлади.
- Россия футболида нима бўлаётганини кузатиб бораман. Баъзан ўйинларни кўришга ҳам улгураман, жуда тез-тез эмас, лекин томоша қиламан. Натижалардан эса доим хабардорман.
Айниқса, ўзим ўйнаган "Ростов" жамоасини доимий равишда кузатаман.
Шунингдек, Туркия чемпионатида "Башакшеҳир" жамоаси сафида иккинчи мавсумини юқори даражада ўтказаётган ўзбек футболчиси Суперлига етакчиси "Галатасарой"да порлай бошлаган россиялик легионер Алексей Батраков ўйини ҳақида ҳам фикр бўлдирди.
- Туркияда Батраков ҳақида жуда кўп гапиришяпти. У қисқа фурсатда лигада катта юлдузга айланди. Келажаги ўз қўлида. "Реал" уни аллақачон кузатувга олган, – дея Шомуродовнинг сўзларини келтиради "РБ Спорт" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Батраков жорий мавсумда "Галатасарой" сафида жами барча турнирларда 13 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи шу вақт ичида 6 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.
Элдор Шомуродов эса, ўз жамоаси таркибида чемпионатнинг ўн маротаба майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасини саккиз бор ишғол қилган.

Изоҳлар (0)