Шомуродовдан хабар келди...

Элдор Шомуродов бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг муҳим ўйинчиси эканига шубҳа йўқ. 28 ёшли футболчи буни 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси саралаш турнири гуруҳ баҳсларида исботлаб келмоқда.

Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Гонконг терма жамоалари жой олган “Е”гуруҳида тўртта учрашувдан 10 очко тўплаб, муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмаси ва 2027 йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Элдор Шомуродов тўртта ўйиндан учтасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва ҳужумчимиз тўп киритган учала баҳсда терма жамоамиз ғалабани нишонлади.

Лекин Тошкентда гонконгликлар билан бўлган охирги ўйин мухлису мутахассисларда озгина хавотир уйғотди. Шомуродов беллашув давомида яқинда операция қилинган оёғидан зарба еганди.

Элдор “Кальяри” ихтиёрига жароҳат билан қайтди.

Сардиния клуби тиббиёт хизмати вакиллари дарров футболчини ўз назоратига олди. Италия матбуоти вазиятни кузатмоқда.

Ниҳоят, calciocasteddu.it сайти эксперти Жакомо Десси “Кальяри” ичидаги ҳолат бўйича сўнгги маълумотларни тарқатди. Асосий эътибор Элдор Шомуродовга қаратилди. Чунки легионеримиз клубнинг сўнгги икки ўйинида асосий фигураларидан бирига айланиб қолганди.

- “Кальяри” лазарети анча бўшаб қолди. Ҳатто терма жамоадан жароҳат билан келган Элдор Шомуродов ҳам сафга қайтди. Оёғи бироз шикастланган футболчи жамоа билан бирга шуғулланди ва энди Шомуодов душанба куни бўладиган баҳсда қатнашиш имконига эга.

Учрашувда қатнашадиганлар қаторига Йерри Мина ҳам қўшилишга яқин. У сўнгги машғулотни қисман умумий гуруҳда ўтказди. Жисмоний ҳолатини кучайтириб олиш учун яна ҳали ўйингача етарли даражада вақти бор.

Жароҳатидан қутилган Лувумбо ва Гаэтано ҳафта давомида қаттиқ шуғулланди ва юкламаларни кўтаришда муаммога дуч келгани йўқ.

Ҳозирча, узоқ муддат даволаниши керак бўлган Паволетти, Петанья ва Манкосу каби футболчилар лазаретда қолмоқда, - деб хабар берди Жакомо Десси.

“Кальяри” мухлислари ҳам Элдор Шомуродов жароҳати бўйича ўз муносабатларини билдирмоқда.

Максимилиан Росси:

Яхши ўзгаришлар кўпайса, бўлажак ўйинларда уч очко олиш имконимиз ҳам ошади.

Каралис 52:

Анча енгил тортдик. Энди “Верона” билан ўйинга отланиш керак.  

Сапата:

Ўзбек футболчиси зўр формада, душанба куни “Верона”ни енгамиз.

Клод:

Ҳаммамиз жамоани қутқариб қолишга ҳаракат қилишимиз шарт.

Андрей:

“Верона” билан ўйин учун Шомуродов жуда керакли фигура. Элдор Лувумбодан ташқари ҳужумда югуриб ўйнайдиган ягона футболчи.

Валерио Анциате:

“Верона” лигада қолиш учун курашдаги тўғридан тўғри рақиб. Шомуродовнинг йўқлиги катта муаммо туғдирарди.

“Кальяри” ва “Верона” учрашуви 1 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Илҳом
31/03/2024 18:05
Ertaga "Italiyada Shomurodov haqida nima deyishyapti" deb chiqar, indinga "Muhim! Shomurodovning jarohati haqida" deb chiqar. Shunday qilib xabarni majburlatib o‘qit. Sharmandalar!
Эргашев Файзулло
29/03/2024 22:17
Яна Эски хабар шу болани санлар синдиряпсан Хар хил гаплар Билан Энди Икки хил пайпокда тураркан деб ёзиш
Sag'indiq Kenjebaev
29/03/2024 23:55
1
&
Rescara
30/03/2024 04:09
1 та маколани 4 хил сарлавхада чикарасанлар озгина уялларинг. Янгилик тополмасанг ёзма ундан кура.
&
Rescara
30/03/2024 04:09
1 та маколани 4 хил сарлавхада чикарасанлар озгина уялларинг. Янгилик тополмасанг ёзма ундан кура.
Pardayev Shavkat
30/03/2024 10:57
Бу бизда спорт журналистларига теккан касаллик, ёки ночорлик, ёки лаёқатсизлик, ёки боримиз шу. Туядан от ясаб бўлмайди.
&
voxid tursunov
30/03/2024 21:36
Булар туяданмас зебрадан от ясаворади.