Шомуродовга жой қидиришяпти!

“Специя”ни қабул қилиб олган Леонардо Семпличи зиммасига жамоани юқори дивизионда олиб қолиш вазифаси юкланган. Бу мутахассис клубга қишки трансферлар ойнаси ёпилганидан кейин келди ва янги ўйинчиларни олиш имконияти йўқ. Таркибда борларини ўйнатишга мажбур.

Семпличи қўл остида “Специя” иккита учрашувда “Удинезе” ва “Верона” билан дуранг қайд этди. Мутахассислар жамоа ўйинида ижобий ўсиш борлигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга Семпличи олдида аввалги бош мураббий Лука Готти талаби билан спорт директори Эдуардо Масиа олиб келган Элдор Шомуродовга асосий таркибдан жой топиб бериш масаласи турибди. “Специя” ўзбек ҳужумчисини қўлга киритиш учун ярим мавсумга 1,5 миллион евро тўлаган. Бу “Специя” даражасидаги жамоа учун оз пул эмас.

SwtRlseu1cJjfpWto3cWqlNOXG1aNGjx

Леонардо Семпличи эса, легионеримизни захирага ўтқазиб қўйди. Лука Готти қўл остида бошланғич таркиб ўйинчиси ҳисобланган ҳужумчи охирги иккита баҳсда захирадан майдонга тушди.

“Специя” фаолиятини ёритиб бораётган https://www.cittadellaspezia.com сайти журналисти Андреа Бонатти Элдор Шомуродов масаласида мақола ёзди. Уни ҳамюртимиз атрофидаги вазият очиб берилган.

- “Специя” жамоани қатқариб қоладиган йўлни топиши керак. Ана шу мақсадда олиб келинган Элдор Шомуродов “Женоа”да Дестро билан ҳужум жуфтлигини ташкил қилиб, нималарга қодирлигини кўрсатган эди.

Жозе Моуриньо эса, “Рома”да Элдордан қанот ҳужумчиси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилиб, буни уддалай олмади. “Специя”га нафақат ҳужумчилар, балки ярим ҳимоячиларнинг ҳам гол уриши керак.

Чунки А Серияда қолиш учун курашаётган рақобатчи жамоалар – “Верона” ва “Кремонезе” ўйинида ижобий ўсишлар кузатилмоқда ва улар орадаги очколар фарқини қисқартириб боряпти.

Семпличи олдинги чизиқда Мбала Нзола ва Элдор Шомуродов тандемини ҳосил қилмоқчи. Ҳозир бунинг йўлларини қидирмоқда. Агар икки марказий ҳужумчи бир пайтда майдонга тушадиган бўлса, ўйин схемасини ўзгартиришга тўғри келади. Семпличи айнан мана шу масала юзасидан бош қотирмоқда.

Статистик маълумотлар, Элдор Шомуродов марказий ҳужумчи сифатида ўйнаган учрашувларда кўпроқ фойда келтирганидан далолат бермоқда. Ўзбек футболчисини ўйнатган барча мураббийлар унинг майдон марказига ва баъзан ҳимоя чизиғигача қайтиб ҳаракат қилишини қадрлашади.

Бундан ташқари, Шомуродов тезлик борасида “Специя”нинг барча форвардларидан устун. Семпличи Элдорнинг мана шу хусусиятидан кўпроқ фойдаланиши керак. Қолаверса,  клуб спорт директори Эдуардо Масиа январда ўзи олиб келган футболчининг бошланич таркибдан муқим жой олишидан манфаатдор.

 Демак, тез орада “Специя”нинг олдинги чизиғида илк дақиқалардан Мбала Нзола ва Элдор Шомуродов тандемини кўрамиз. Ҳозирча эса, Семпличи ҳали бу имкониятдан фойдалангани йўқ, - деб ёзмоқда Андреа Бонатти.

shomurodov.44527

“Специя” навбатдаги учрашувини 10 март куни ўз майдонида ўтказади. Шу куни Леонардо Семпличи шогирдлари мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Интер” футболчилари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
БМЗ
08/03/2023 07:13
Eldorga pul qo‘shib berib haydamasa yuraveradi shartnoma tugaguncha.
Sanjar T
07/03/2023 22:50
Мен уйладим кутидан тепишадими деб
Odil Kilichov
07/03/2023 21:11
KURAMIZ HALI NIMA BULARKAN