Шомуродовга рақиб сараланмоқда

“Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу йил илк бор Европа лигасида иштирок этади. Ростовликлар нуфузли мусобақани саралашнинг учинчи босқичидан бошлайди. Қуръа натижасига кўра, россияликлар бу босқичда “Маккаби”, “Қайрат” ва “Железничар” каби жамоалардан бири билан тўқнаш келадиган бўлганди. Энди бу жамоалар биттага камайди.  

Турнирнинг  биринчи раундида Исроилнинг “Маккаби” клуби Хайфа шаҳрида Босниянинг “Железничар” жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар вакили Иван Лендрич очган бўлса-да, исроилликлар кейинчалик учта жавоб тўрини киритди. Боснияликлар дарвозасидан жой олган голларга Тьяронн Чери, Никита Рукавица ва Юваль Ашкенази муаллифлик қилди.

Энди иккинчи раундда “Маккаби” Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан тўқнашади. 17 сентябрь куни бўладиган баҳс ғолиби кейинги босқичда “Ростов”га қарши тўп суради.

Европа лигасининг биз кутаётган учинчи тур учрашувлари 24 сентябрга белгилаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)