Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Шомуродовга ярашмаган терма жамоа!

Омадсизлар терма жамоаси. Улар орасида Шомуродов ҳам бор!

Soccer.ru сайти Россия премьер-лигасининг 27-турида ўз даражасида ўйнай олмаган футболчилардан таркиб топган терма жамоа тузиб чиқди.

Ушбу жамоа ҳужум чизиғига “Ростов” тўпурари Элдор Шомуродов қўйилди. Сайт мутахассисларининг шарҳида ҳамюртимизга қуйидагича баҳо берилган.

- Аслида Шомуродов бир оёқда ўйнаса ҳам учрашувларда ўзини алмаштираётган ёшлар – Прошляков ва Долговдан кўпроқ фойда келтиради. Унинг ўрнига майдонга тушаётган ёш ҳужумчилар премьер-лига савиясига умуман тўғри келмайди. Лекин ҳозирги Элдорнинг ўзи ҳам пандемиядан олдинги Шомуродов даражасидан анча узоқда. У чемпионатнинг биринчи ярмида муҳим голлари билан “Ростов”ни юқори ўринларга олиб чиққан эди. Ҳозир Шомуродовнинг формасига баҳо бериш учун қандай югураётганига қараш кифоя – унда аввалги енгиллик йўқ ва гол сезиш қобилияти ҳам пасайган, - деб ёзмоқда soccer.ru.

Хуллас 27-турда омади чопмаган футболчилар жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Егор Шамов («Арсенал»);

Ҳимоячилар: Григорий Морозов («Динамо»), Максим Беляев («Арсенал»), Алексей Грицаенко («Тамбов»), Кристиан Рамирес («Краснодар»);

Ярим ҳимоячилар: Даниил Куликов («Локомотив»), Наиль Умяров («Спартак»), Даниил Уткин («Краснодар»), Данил Липовой («Оренбург»);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов»), Эдер («Локомотив»);

Мураббий: Мурад Мусаев («Краснодар»).

Шомуродовни чорлаётган жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ