Шомуродовни олқишланг!

Россия премьер-лигасида бош билан зарба бериш бўйича етакчи футболчилар номи маълум бўлди.

Энг қизиғи, бу борада ҳам тўпурарлар пойгаси иштирокчилари ўзаро рақобатлашмоқда. “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюба чемпионат ўйинларида энг кўп – 31 маротаба бош билан зарба берган ва уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Унинг энг яқин таъқибчиси Элдор Шомуродов ҳисобида эса 27 зарба ва учта гол бор.

Кучли учликдан “Урал” футболчиси  Эрик Бикфалви  ўрин олди. Унинг 23 та зарбасидан сўнг, рақиб дарвозабонлари уч марта тўп ўтказиб юборган.

Бош билан гол уриш бўйича чемпионат рекорди “Арсенал” ҳужумчиси Евгени Луценкога тегишли. У жорий мавсумда боши билан 8 та аниқ зарба йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!