Шомуродовнинг жамоадоши Мессининг изидан бормоқда

Италия чемпионатининг 36-турида Элдор Шомуродовнинг “Специя”ни кучли рақиб – “Милан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, юқори дивизионда қолиш учун курашни давом эттириш  имкониятини сақлаб қолди.

Миланликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритган Сальваторе Эспозито тарихий натижа қайд этди. Ёш футболчи жарима зарбасини қойилмақом ижро этди.

Opta экспертларининг таъкидлашича, Эспозито кучли бешлик чемпионатларида охириги тўрт мавсумда жарима нуқтасидан гол уриш бўйича фақатгина Жеймс Уорд-Проуз ва Лионель Мессидан ортда қолмоқда.

Сальваторе бу давр мобайнида ўз ҳисобига жаримадан киритилган саккизта голни ёздириб қўйган. Уорд-Проуз ҳисобида 13 та, Лионель Мессида эса 10 та ана шундай гол бор.

“Милан”га қарши ўйинда Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!