Шомуродовнинг жамоадоши нимадан қўрқди?

Шомуродов “Женоа”га ўтган кунлари жамоада коронавирус тарқалганидан хабарингиз бор. Вирус юқтириб олганлардан бири Валон Бехрами бу нохуш ҳолат унга қандай таъсир қилганини гапириб берди.

- Бизни вирус юқтирганликда айблаш нотўғри. Ишимиз шуки, биз жамоавий спорт тури билан шуғулланамиз ва кўп саёҳат қиламиз. Шундай экан, ҳамма ҳам касал юқтириб олиши мумкин. Ўша кунлар мен учун жуда оғир бўлди. Мен жароҳатлардан тикланишга кўникиб қолганман. Лекин бу касаллик психолигик томондан оғир аҳволга солди. Мен қўрқиб қолдим. Аҳволим ёмонлашишидан ва яқинларимга вирус юқтириб қўйишдан чўчидим. Шу касал орқали инсон қанчалар заиф эканини англаб етдим, - деди тажрибали ярим ҳимоячи.

orig_498130

“Женоа” клубида жами 22 киши коронавирус билан оғриди. Улар орасида 17 нафар футболчилар бўлгани учун жамоанинг А Сериядаги битта учрашуви бошқа муддатга қолдирилди ва машғулотлар вақтинча тўхтатилди.

Айни пайтда жамоада вазият изга тушмоқда. Касалликдан тузалганлар 19 октябрь куни “Верона”га қарши бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!