Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Шон О'Мэлли: "Мераб Двалишвилидан реванш олмоқчиман"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

UFC собиқ чемпиони трилогия хоҳлаяпти

UFC собиқ чемпиони Шон О'Мэлли грузиялик Мераб Двалишвилига қарши трилогия истамоқда.

"Мен бу мағлубият учун реванш олишим керак. Аммо назаримда, ҳозир ҳеч ким бу жангни кўришни истамаяпти. Мен эса истайман.

Мераб — фаолиятим давомида мени икки марта енган ягона жангчи. Рекордимдаги икки мағлубият ҳам унга қарши қайд этилган. Шунинг учун ундан реванш олишни жуда хоҳлайман", — деди америкалик.

Эслатиб ўтамиз, Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги охирги баҳсда Грузия вакили 3 раундда сабмишн эвазига ғалаба қозонганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ