Шон Стриклэнд у билан жангдан воз кечди

  • 11 сентябрь, 17:40
  • 0
  • MMA
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, америкалик Шон Стриклэнд "UFC 305" да собиқ чемпион австралиялик Роберт Уиттакер билан жанг қилишдан бош тортди. Бу ҳақида Робертнинг менежери Титус Дэй маълум қилди. “Шубҳасиз, Шон чемпионлик имкониятини кутиб, бошқа стратегияни қўлламоқда. Унинг камар учун курашишга қонуний ҳуқуқи бор. Бироқ, Роберт ҳар доим тез-тез жанг қилишга ҳаракат қилади.  Айтмоқчиманки...у тирикчилигини шу йўл билан топади. Саудия Арабистонидаги сўнгги жангдан сўнг, бизга Пертда Шон билан жанг қилиш таклиф қилинди. Биз келишиб олгандик. Аммо афтидан, Стриклэнд буни рад этди”, — деб Дэйнинг сўзларини келтирган Bloody Elbow. Эслатиб ўтамиз, Уиттакер(26-7) Абу-Дабидаги "UFC 308" турнирида навбатдаги жангини ўтказади. Унга Ҳамзат Чимаев(13-0) рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!