
"Шўртан" навбатдаги икки трансферни эълон қилди
"Шўртан" Аброр Тошқўзиев ва Темур Мамасидиқов трансферини эълон қилди.
Суперлигага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўраётган гўзорликлар яна иккита трансферга қўл урди.
Ўтган мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган Аброр Тошқўзиев “Шўртан” билан келишувга эришиб, бир йиллик шартномага имзо чекди.
“Олимпик” ва “Локомотив” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган ёш ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Темур Мамасидиқов ҳам ғузорликлар сафидан жой олди. Хавбекнинг шартномаси кейинги мавсум якунига қадар амал қилади.
Фикрлар