"Шўртан" устози: "Ҳаммамиз айбдормиз"

  • 13 август, 12:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:2) беллашувидан сўнг мезбонлар устози Элдор Мойлиев матбуот анжуманида фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

- Тезкор гол ўтказиб юбордик. Натижада ўйинимизда пала-партишлик кузатилди. Ҳужумга ўтдик, яна қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказиб юбордик. Кейин йигитларда шошма-шошарлик бўлди. Тартибли ўйин кўрсата олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятлар бўлди. Афсуски, унумли фойдалана олмадик.

- Тезкор голдан кейин майдонни ўзида футболчиларга ўзгартириш учун қандай кўрсатма бердингиз?

- Тезкор голдан кейин ҳеч қанақа кўрсатма бермадик. Доимгидек кўрилган тайёргарлик, схемамиз бўйича давом этдик. Голдан кейин пала-партишлик натижасида ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

- “B” вариант бормиди?

- Иккинчи бўлимда кўрдинглар, схемани ўзгартириб ўйнадик. Вазиятни ўзгартирдик, аммо ўнглай олмадик.  

- Жамоангиз ўтган турда “Бунёдкор” билан тенгма-тенг ўйнаганди. Бу сафар “Шўртан”ни олдинги ўйинини кўрмадик...

- Чарчоқ аломати ҳам сезилди. Ҳар уч кунда ўйин. Балки шу ҳам тикланишга таъсир қилди. Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли. Кимни омади келса ўша ютиб кетяпти. Тўғри, маҳоратли ўйинчилар ҳам бор. Улар вазиятлардан унумли фойдаланишяпти, шунинг эвазига жамоалар ютиб кетишяпти. Лекин клублар бир-биридан айтарли даражада фарқ қилади, деб ўйламайман.

- Биринчи голда ким кўпроқ камчиликка йўл қўйди?

- Матбуот анжуманида у ёки бу айбдор дея олмайман. Ҳаммамиз айбдормиз. Ким хато қилганини кўриб чиқамиз. Гол бўлдими, демак бутун жамоа айбдор бўлади.

- “Шўртан” 6 очко йўқотди, деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, “Шўртан” 6 очко йўқотди.

- Мураббийлар штабига хорижлик мутахассис қўшилади, деган гап-сўзлар бор...

- Билмадим, бундай гап-сўз эшитганим йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!