Шу ўйинчини 100 миллион еврога оламиз

  • 22 декабрь, 07:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни қўлга киритиш учун рақобатчиларини ортда қолдиришни режалаштирмоқда.

Tecno

Манчестерликлар рақобатда ютиб чиқиш учун туркиялик футболчи трансферига 100 миллион евро миқдорида сармоя киритмоқчи.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

20 ёшли Йилдиз “Ювентус” билан узоқ муддатли шартнома имзоламагани сабабли Англия Премьер-лигаси клублари учун жозибали нишонга айланган. Томонлар бир неча бор музокаралар ўтказган, аммо келишувга эриша олмаган.

“Манчестер Юнайтед” рақибларини доғда қолдириш ва Йилдизни сотиб олиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида “астрономик” таклиф тайёрламоқда. Клубдагилар бу сумма “Ювентус”ни ўз футболчисини қўйиб юборишга кўндириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” футболчи кутган молиявий пакетни ҳам таклиф қила олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!