"Швециядаги TePe Sigeman & Co" шахмат мусобақаси 1–7 май кунлари ўтказилади
Швециянинг Малмё шаҳрида 1–7 май кунлари нуфузли халқаро шахмат мусобақаси — "TePe Sigeman & Co" бўлиб ўтади.
Мусобақа 8 нафар иштирокчи ўртасида айланма тизимда ташкил этилади ва жами 7 турдан иборат бўлади.
Иштирокчилар рўйхати:
(рейтинг 2840) Магнус Карлсен
(рейтинг 2780) Нодирбек Абдусатторов
(рейтинг 2751) Аржун Эригайси
(рейтинг 2735) Йорден Ван Форест
(рейтинг 2708) Ягиз Каан Эрдогмуш
(рейтинг 2662) Нильс Гранделиус
(рейтинг 2635) Энди Вудворд
(рейтинг 2546) Чжу Цзиньэр
Ўйин тартиби:
Ҳар бир иштирокчи бошқаларига қарши бир мартадан ўйнайди.
Вақт назорати:
40 юришга 90 дақиқа
Кейин 30 дақиқа қўшилади
Ҳар бир юриш учун 30 сония қўшимча вақт биринчи юришдан бошлаб берилади

Фикрлар