Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Симеоне Альваресдан қаттиқ ғазабда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Футболчи гапга кўнмаяпти

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альварес атрофидаги вазиятдан жуда норози.

Маълумотларга кўра, форвард очиқчасига «Барселона»га ўтиш истагини билдирган. Аммо «Атлетико» раҳбарияти уни каталонияликлар клубига қўйиб юборишни рад этган. Шунинг ортидан Альварес сўнгги кунларда жамоа билан умумий машғулотларда кўринмаяпти. Ички манбалар буни футболчининг жамоани тарк этиш истаги билан боғламоқда.

Barca Universal нашри журналист Фил Китромилидесга таяниб хабар беришича, Диего Симеоне футболчининг бу ҳаракатларидан шунчалик ғазабланганки, ҳатто «у томонга қарашни ҳам истамаяпти». 

Илгари Симеонега аргентиналик ҳамюртининг келажаги ҳақида оммавий ахборот воситалари томонидан берилаётган битмас-туганмас саволлар ҳам жуда малол келаётгани айтилган эди.

Шу билан бирга, Хулиан Альварес учун курашда асосий даъвогар сифатида Лондоннинг «Арсенал» клуби тилга олинмоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳали-ҳануз Англияга қайтиш истагини билдирмаяпти.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ