Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Симеоне: «Альварес ҳаракат қилди»

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Симеоне Хулиан Альварес «Атлетико» учун жуда муҳим эканини айтди ва уни энг яхши ўйин даражасига қайтаришга ваъда берди.

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Альварес майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Унга осон бўлмади, лекин охиригача курашди. Биз унга ўзининг энг яхши ўйин даражасига қайтишига ёрдам берамиз, чунки у «Атлетико» учун жуда муҳим футболчи. У билан ишлашда давом этамиз», — дея Симеоненинг сўзларини Atletico Universe келтиради.

Испания чемпионати еттинчи турида «Атлетико» ўз майдонида «Реал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Альварес ўйинда тахминан ярим соат майдонда бўлди, бироқ гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Жорий мавсумда Альварес барча мусобақалар доирасида тўртта учрашувда майдонга тушди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ