Симеоне финалдаги мағлубиятга изоҳ берди


Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Реал Сосьедад”га қарши Испания Кубоги финалидаги мағлубиятни қуйидагича изоҳлади.

- Аввало рақибни табрикламоқчиман. Биз биринчи голдан кейин яхши жавоб қайтардик, аммо кейин суръат паст бўлди.

Танаффусда гаплашдик, ўзгаришлар қилдик ва керакли тарзда ўйнай бошладик. Учинчи голни уриш имконияти бор эди, Жонни ва Баэнада қулай вазиятлар бўлди.

Қўшимча вақтда ҳар бир жамоада биттадан имконият бўлди: Хулианнинг зарбаси устунга тегди ва Муссонинг сейвини кўрдик.

Биз жуда муносиб ўйнадик, аммо афсуски, пенальтилар сериясида омад улар томонда бўлди. Рақиб жаомани ғалаба ва соврин билан табриклайман, -  деди Симеоне Marca нашрига.

Бу ғалаба “Реал Сосьедад” учун тарихдаги тўртинчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!