Симона Халеп жиддий қаршиликка учради
Руминиялик теннисчи Симона Халеп "BNP Paribas Open" мусобақасининг учинчи давра босқичидан ғолибона ўтиб олди.
Симона ушбу даврада украиналик Катерина Козловага қарши ўйин ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Халеп рақибини 7:6, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Энди Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг тўртинчи даврасида Халеп чехиялик Маркета Вондроушова, ёки латвиялик Елена Остапенкога қарши куч синашади.
Фикрлар