Симона Халеп Прагада порламоқда

Чехиянинг Прага шаҳрида "WTA" томонидан ташкил этилаётган мусобақада ярим финал босқичидан ўрин олган сўнгги учрашув якунланди.
 
Унда Симона Халеп ҳамюрти Ирина-Камелия Бегуни 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Энди "Prague Open" турнирининг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Руминиянинг энг кучли теннисчиси бўлган Симона бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!